"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 March Sat

Вазн йўқотиш учун ичилган препаратлар ўлимга олиб келмоқда

Тиббиёт
Tipografiya

Буюк Британияда 80 нафардан кўпроқ одам озиш ва қандли диабетдан даволаниш учун дори воситалари, жумладан, "Оземпик" ва "Тирзепатид" қабул қилганидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда Daily Mail манбаси маълум қилган.

Январь ойи охирида ушбу препаратлар билан боғлиқ 22 та ўлим ҳолати маълум бўлган. Яна 60 та шундай ҳолат II тип диабет муолажаси учун тайинланган дорилар сабаб юзага келган, дея қайд этади манба.  

Хабарда айтилишича, 35 нафарга яқин одам "Виктоза" ва "Саксенда" препаратларини қабул қилиши оқибатида вафот этган.

Тиббий тез ёрдам жамияти "Оземпик", "Тирзепатид" ва бошқа вазнни йўқотиш учун қўлланиладиган дори воситалари реализацияси устидан назоратни кучайтиришга чақирган.