"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 March Sat

Экранли қурилмалар болалар кўриш қобилиятини ёмонлаштиради

Тиббиёт
Tipografiya

Жанубий Кореядаги Жежу университети шифохонаси олимлари экранга тикилиб вақт ўтказиш болалар ва ўсмирларда миопия (яқинни яхши кўриб, узоқни хира кўриш) ривожланиши хавфини сезиларли даражада оширишини исботлашди. Тадқиқот натижаларини JAMA Network Open илмий журнали эълон қилган.

Миопия кўз олмасининг чўзилиши туфайли юзага келади. Генетика муҳим ўрин тутсада, тоза ҳавода кам вақт ўтказиш ва яқин объектларга узоқ вақт тикилиш асосий хавф омиллари саналади.

Тадқиқотчилар жамоаси 335 мингдан ортиқ кишини қамраб олган 45 та илмий ишни таҳлил қилишган. Натижалар экран қаршисида кунига тўрт соат вақт ўтказган болаларда миопия ривожланиш хавфи қурилмалардан фойдаланмайдиган тенгдошларига нисбатан 97 фоизга ортишини кўрсатган.

Узоқни яхши кўролмасликдан аллақачон азият чекаётганларнинг экранга тикилиб ўтказган қўшимча бир соат вақти уларда кўриш қобилияти ёмонлашиши эҳтимолини 54 фоизга ошираркан. Шунингдек, экранли қурилмалардан кунига бир соатдан камроқ фойдаланиш кўриш қобилиятига сезиларли таъсир ўтказмаслиги аниқланган.