Хитой жанубидаги хусусий мактаб ота-оналарга ўқувчилар қўл кафтига уриш ёки уларни соатлаб тик турғазиб қўйиш шаклида жисмоний жазо қўллашга рухсат берувчи қоидаларни имзолаш учун юборди. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси ёзган.

Ҳужжатда ўқувчиларни дарсда ухлаб қолгани, уйга вазифани бажармагани ёки хулқи ёмонлиги учун жазолаш кўзда тутилгани айтилган. Янги қоидаларда болалар кафтига "указка" ёки "линейка" билан, бироқ бир айби учун ўн мартадан кўп бўлмаган миқдорда уриш мумкинлиги кўрсатилган. Тик турғазиб қўйиш жазоси эса икки соатдан ортиқ чўзилмаслиги керак.
Мактаб раҳбариятининг айтишича, ножўя иши учун бундай жазолаш ўқувчиларга хатодан тийилиш зарурлигини яхшироқ англаб етишга ёрдам беради ва улар "яхши, қонунларга итоаткор фуқаролар бўлиб етишади". Нашр агар ота-оналар ушбу қоидаларга рози бўлмаса, уларнинг фарзандлари бошқа кампусга ўтказилишига ойдинлик киритган.