"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 March Sat

Баҳона эмас, йўлини топди

Таълим
Tipografiya

Ҳиндистонлик талаба йўллардаги тирбандликдан қочиб, имтиҳонга парапланда учиб борди, деб ёзади The Indian Express манбаси.

Ҳиндистонлик талаба йўллардаги тирбандликдан қочиб, имтиҳонга парапланда учиб борди, деб ёзади The Indian Express манбаси.

Махараштра штатидаги Пасарани қишлоғилик талаба Самарт Махангаде имтиҳонга улгуриш учун парапланда учгани ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган.

Унинг ўзи айтганидек, имтиҳон бошланишига атиги 15-20 дақиқа қолган, талаба эса университетдан узоқда турган. Йўллардаги тирбандлик сабаб аудиторияга вақтида етиб боришга улгурмаслигини тушунган Самарт Махангаде шу ноодатий транспортдан фойдаланишга қарор қилган.

Экстремал спорт турлари бўйича мутахассис Говинд Йевале унинг учун учишни ташкил қилган. Барча зарур жиҳозлар билан парвозга тайёрланган талаба сумкаси билан осмонга кўтарилган ва ўқув ташкилоти яқинида муваффақиятли қўниб, имтиҳонга ўз вақтида етиб борган.