Ўзлигимизни асраш, айниқса, ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини юксалтириш, ўзбекона кийиниш маданияти ва анъаналаримизни кенг тарғиб этиш мақсадида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган "Миллий либослар челленжи" вилоятимизда ҳам қизғин қўллаб-қувватланмоқда.

Миллий либослар ҳар бир миллатнинг ўзлигини ифодалаб, қадрини улуғлаб туради. Айниқса, ўзбек миллий либосларида ўзгача самимият, камтарлик, соддалик, беғуборлик мужассам.
- Узоқ тарихга эга аждодларимиз закосидан сўзлайдиган миллий либосларимизни сақлаб қолиш, тарғиб этиш ва ўзбекона қадриятларимизни унутмаслик мақсадида ташкил этилган ушбу челленжда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманлари хотин-қизлари фаол иштирок этишаяпти, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зиёда Аминова. - Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган мазкур тадбир маданий меросни сақлаш ва келажак авлодларга етказишда ўзига хос ўрин тутиб, миллийликни асраб-авайлаш йўлидаги яна бир муҳим ташаббусдир. Қолаверса, атлас, адрас, беқасам сингари миллий матолардан тикилган либосларимиз кўркам ва ўзига хослиги билан ҳар қандай кишини ҳайратга солади.
Ушбу челленжнинг аҳамияти ёшларимизга Европа кўча маданияти тобора таъсир кўрсатаётган айни даврда янада муҳим эканлигини ҳам очиқ-ойдин тан олишимиз керак. Ўйлаймизки, бу тадбир натижадор бўлиб, миллий либосларимиз ва ўзбекона урф-одатларимизга қизиқиши баланд ёшларимиз сафи ортишига хизмат қилади.
Шоҳиста БОЗОРОВА