Таълим
Кун тартиби тўғри тақсимланган, вақтини мазмунли ўтказаётган ёш йигит-қизлардан жамиятга фойдаси тегадиган инсонлар, ўз соҳасининг билимдонлари етишиб чиқиши аниқ. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган, ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббус ҳам шу мақсадларга хизмат қилади. Ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш шу ташаббусларнинг биринчисидир.