"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 March Sat

Сунъий интеллект ёрдамида яратилган "қиз" ўлжа илинтирди

Жараён
Tipografiya

Хитойда йигит ўзаро онлайн танишган қизга пул жўнатиб, кейинроқ фирибгарлар ўлжасига айлангани ва шу давр мобайнида аслида сунъий интеллект билан мулоқот қилиб келганини билган, деб ёзади World of Buzz манбаси.

Хитойда йигит ўзаро онлайн танишган қизга пул жўнатиб, кейинроқ фирибгарлар ўлжасига айлангани ва шу давр мобайнида аслида сунъий интеллект билан мулоқот қилиб келганини билган, деб ёзади World of Buzz манбаси.

Лю исмли фуқаро уни алдаш учун сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда ёш аёлнинг ҳаётийдан фарқ қилмайдиган сурат ва видео тасвирларини яратган жиноятчилар фирибгарлик режаси қурбонига айланган. Йигит аслида ўйлаб топилган персонаж бўлган "қиз Цзяо"га нисбатан туғилган ҳис-туйғулари самимийлигига ишонган.

"Қиз" ундан бизнесга сармоя киритиш ва оила аъзоларида ўтказилиши зарур тиббий амалиёт учун тўлов каби турли баҳоналар билан маблағ сўрай бошлаган. Фирибгарлар ишончга кириш учун йигитга "Цзяо"нинг шахсини тасдиқловчи қалбаки гувоҳнома, унинг "қариндошлари" тиббий ҳужжатлари ва ҳатто "қиз"нинг бизнеси учун харидларга ҳисоб-фактураларни тақдим этган.

Хитойлик улар ҳаётда бирор марта учрашмаганига қарамай, суҳбатдоши ҳисоб рақамига катта миқдорда пул ўтказган. Бироқ вақт ўтиши билан у нимадир кўнгилдагидек эмаслигидан  шубҳаланиб, полицияга мурожаат қилган.

Ҳуқуқ-тартибот идораси Люга реал образ яратиш учун илғор технологиялардан фойдаланган фирибгарлар тўдаси қурбонига айлангани хабарини берган. Иш бўйича текширувлар давом этаётгани маълум қилинган.