"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 March Sat

Хориж фуқароларининг уй-жой сотиб олиши тақиқланади

Жараён
Tipografiya

Австралия федерал ҳукумати хориж фуқаролари мамлакатдаги яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулкларни сотиб олишига тақиқ жорий қилишни режалаштираяпти. Бу ҳақда ОАВга давлат бош ғазначиси Жим Чалмерс маълум қилган.

"Ҳукумат камида икки йилга хорижлик инвесторларнинг тайёр хонадонлар сотиб олишини тақиқлайди. Шунингдек, чет элликларнинг ер участкалари савдосига алоқадор банк амалиётларига нисбатан қаттиқ назорат чоралари ўрнатилади. Бу миллий уй-жой бозорида нархларни пасайтириш учун қилинмоқда", дейилади баёнотда.

Амалдор тақиқ жорий йил 1 апрелдан кучга кириб, 2027 йил 31 мартгача амал қилишини очиқлаган. Агар Австралия ҳукумати зарур деб ҳисобласа, бу чора узайтирилиши ҳам мумкин.